Жуда кўп ишларимиз тўсиқларга, жойлардаги ноинсофликларга дуч келмоқда – Президент
Жамият
−
31 Август 2020
9399Маълумки, бугун, 31 август куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Давлат раҳбари нутқи якунлангандан сўнг, раҳбарларга юзланиб, бошланган ишларни тезроқ якунлаш кераклигини таъкидлади. У сўзи давомида, раҳбарларнинг оёғи ердан узилиши мумкинлигига тўхталиб ўтди.
“Бизга битта нарса керак: мен бошида айтганимдек, оёғимиз ердан узилмасдан, бошлаган ишларимизни ҳалол-поклик билан давом эттирсак, кам бўлмаймиз.
Кўп иллатларни унутишимиз керак. Қийин бўляпти. Ҳокимларимизга халқнинг ичига кир, халқнинг олдига бор, одамнинг дардини эшит, мана шу дардини, қўлингдан келмаса, яхши гап билан, қўлингдан келса, иш билан амалда кўрсат, деб жуда кўп ҳаракат қиляпмиз.
Лекин беш қўл баравар эмас. Жуда кўп-кўп ишларимиз тўсиқларга, жойлардаги ноинсофликларга дуч келмоқда. Ҳали кўп ижро органлари раҳбарлари бунақа очиқликка тайёр эмас. Бу — очиқ Ўзбекистон”, деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев байрам нутқида хорижда қолаётган ўзбекистонликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслигини таъкидлаб ўтди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь