Бобожонов, Давлетов ва Йўлдошевга алоҳида топшириқ берилди
Жамият
−
26 Январь 2022
16325Ўзбекистонда ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазо кучайтирилиши мумкин. Бугун, 26 январь куни Ўзбекистон Президенти видеоселектор йиғилишида шу масалада таклиф киритиш бўйича топшириқ берди.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш муаммосини бартараф қилиш учун мутасаддиларга, аввало, ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш топшириғи берилди.
Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун ҳаракатни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги кўрсатилди. Шу муносабат билан Ички ишлар, Адлия вазирликлари, Бош прокуратурага аниқ топшириқлар берилди.
Президент йиғилишда шунингдек, мамлакатда одамлар коронавирусдан кўра, авариялардан кўпроқ ўлаётганига эътибор қаратган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь