Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонда ҳибсга олинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Бобомурод Абдуллаев Қирғизистон ҳудудида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар берди.

Ўзбекистон Республикасининг сўровига асосан, 22.01.1993 йилдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Бобомурод Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда унинг Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинмоқда.

Маълумот учун, журналист Бобомурод Абдуллаев 2017 йил сентябрда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-банди, яъни Ўзбекистон Республикаси конституцион тизимига қарши тажоввузда айбланиб ҳибсга олинганди.

Узоқ давом этган тергов ва суд ишидан сўнг, айбланувчи Бобомурод Абдуллаев Жиноят кодексининг 159-моддаси 4 банди билан айбдор, деб топилган ва унга 3 йил ахлоқ тузатиш ишларида бўлиш тайинланган.

Шунингдек, Абдуллаевнинг иш ҳақидан 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолиниши белгилаб қўйилган. 

Абдуллаев 221 кун ҳибсда сақаланганини ҳисобган олган ҳолда, ушбу муддат жазо муддатидан чиқариб ташланди.

Шундан кейин Бобомурод Абдуллаевни назорат қилиш унинг ўзи яшаб турган Тошкент шаҳридаги Яккасарой ИИБга топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

976

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг