БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади

Жамият

image

БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал 19-30 август кунлари Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Балакришнан Ражагопал ташрифи давомида миллий қонунчиликда ва амалиётда уй-жой ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш, жумладан, уй-жойнинг арзонлиги ҳамда яроқлилиги, хизматлардан фойдаланиш имкониятини ва мажбурий кўчиришни ўрганиб чиқади.

У Ўзбекистон томонидан уй-жой ҳуқуқидан мамлакатдаги барча аҳоли гуруҳлари фойдаланиши учун кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилади. Шунингдек, Махсус маърузачи иқлим инқирозининг уй-жой ҳуқуқига бўлган таъсирини ва аҳолининг уй-жой масалалари ва шаҳарсозлик бўйича қарорлар қабул қилинишида иштирок этиши масалаларини ўрганади.

Ташриф давомида БМТ маърузачиси Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларга ва улар яқинидаги туманларга, жумладан, талабалар тураржойлари ва оилада турли мураккабликларга учраган ёки бошпанасиз қолган шахслар учун мўлжалланган яшаш манзилларига бориши кутилмоқда. Бир қанча расмий учрашувлар, фуқаролик жамияти ва бизнес доиралар вакиллари билан мулоқотлар ҳам режалаштирилган.

Ташриф якунида БМТнинг махсус маърузачиси матбуот анжумани ўтказади. Бундан ташқари, эксперт 2025 йилнинг март ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида ҳисобот тақдим этиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Балакришнан Ражагопал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made