Машинага эгалик учун йиғим ким томонидан жорий этилади?
Жамият
−
12 Январь 2020
91992020 йилдан автомобиль эгалари учун қатор йиғим ва тўловлар жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари:
• автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимни;
• йўл ҳаракатини тартибга солиш, мавжуд йўл-транспорт инфратузилмасидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчилари масъулиятини ошириш мақсадида автомобиль йўллари ва кўчалар бўйлаб автомобиль сақлаш жойларидан фойдаланганлик учун тўловларни белгилашга ҳақли;
• туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этишга ҳақли.
Ҳужжатга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда 2020 йил 1 мартга қадар ва 2021 йилдан бошлаб Давлат бюджетини тайёрлаш ва тасдиқлаш билан боғлиқ муддатларда муайян маъмурий-ҳудудий аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олган ҳолда махсус йиғим миқдорларини кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.
Белгиланишича, ҳудудий мақсадли жамғармаларга махсус йиғим ва автомобиль сақлаш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлардан тушадиган маблағлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан минтақавий йўлларни қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича қўшимча манзилли дастурлар шакллантирилади ва белгиланган тартибда сарфланади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 мартга қадар муайян маъмурий-ҳудудий аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим миқдорларини кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларига киритади ва автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғимлари туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашлари томонидан маъқуллангандан сўнг, тасдиқланади.
Белгиланишича, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғимлар бўйича маблағлар туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига йўналтирилади ва ушбу маблағлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан минтақавий йўлларни таъмирлаш ишларига сарфланади.
LiveБарчаси