БМТ зудлик билан Лочин коридорида эркин ҳаракатланишни таъминлашга чақирди
Олам
−
28 Декабрь 2022
3020Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Лочин йўлаги бўйлаб эркин ва хавфсиз ҳаракатни зудлик билан таъминлаш, барча баҳсли масалаларни мулоқот орқали ҳал этиш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter саҳифасида эълон қилинган баёнотда айтилади.
“Лочин йўлаги (Арманистон/Озарбайжон): Биз томонларни муҳокама қилинаётган муаммоларни мулоқот орқали ҳал қилишга, зудлик билан эркин ва хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга,инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва тинч аҳоли учун салбий гуманитар оқибатларга йўл қўймасликка чақирамиз”, дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси.
Лочин йўлаги Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғлайдиган ягона йўлдир. 12 декабрь куни ўзларини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Лочин йўлагини тўсиб қўйди. Баку норозилик акциясидан мақсад йўлни тўсиб қўйиш эмаслигини, фуқаролик воситалари ҳар икки йўналишда ҳам эркин ҳаракатлана олишини билдирди.
Ереван буни Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади. Республика Бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида маълум қилганидек, Тоғли Қорабоғда қамал туфайли озиқ-овқат тақчиллиги бошланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь