БМТ вакили Ўзбекистонни тарк этяпти

Жамият

image

Тўрт ярим йиллик фаолиятидан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги тараққиёт дастурининг (БМТТД) доимий вакили Матилда Димовска мамлакатдаги миссиясини якунлаяпти. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

“Матилда Димовска хоним билан хайрлашув учрашувини ўтказдик. БМТТД билан яқин ҳамкорлик ва аниқ натижаларга эришишга қўшган ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга содиқдир”, деган Саидов.

Шунингдек, Матилда Димовска Ўзбекистон ҳукумати ва ривожланиш бўйича ҳамкорларига қўллаб-қувватловдан миннатдор эканини айтган.

“БМТТД ривожланиш соҳасидаги глобал саъй-ҳаракатларни илгари суришга содиқ қолади ва Ўзбекистонда барқарор, инклюзив ва фаровон жамият барпо этишни қўллаб-қувватлашда давом этади”, деган Матилда Димовска.

Маълумот учун, БМТТД ўзининг Ўзбекистондаги илк фаолиятини 1993 йилда бошлаган ҳамда кейинги бир неча ўн йиллик давр мобайнида миллий ҳукумат, тадбиркорлик ҳамжамияти, фуқаролик жамияти ва илмий доиралар билан ҳамкорликда юзлаб лойиҳаларни амалга оширган. У ҳукумат билан учта асосий йўналиш — барқарор ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш, давлат бошқаруви, иқлим ўзгаришига мослашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорлик қилиб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Сердар Бердимуҳамедов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Язгули Маммедовни лавозимидан озод этган эди. Шунингдек, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлот дипломатик миссиясини якунлаб, унинг ўрнигаТашқи ишлар вазирлигида Шарқий Ўрта ер денгизи департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келган Тимоти Смарт тайинланганди. Шу билан бирга, Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюла Ковач дипломатик миссиясини якунлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТТД Матилда Димовска

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар