БМТ ва ЖССТ: дунё озиқ-овқат инқирозига дуч келиши мумкин

Олам

image

Кеча, 1 апрель куни бир қанча халқаро ташкилотлар раҳбарлари COVID-19 коронавируси атрофидаги вазият дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришда узилишлар бўлишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Ғарб ОАВ ҳукуматлар тўғри чораларни кўрмаса, таъминдаги инқироз муқаррар дея бонг ура бошлади.

Кеча Жаҳон солиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Роберту Азеведу ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) раҳбари Цюй Дунъюй шундай огоҳлантириш билан чиқди.

“Озиқ-овқатга эгалик масаласидаги ишончсизлик экспортнинг қсиқаришига олиб келиши ва глобал бозорда озиқ-овқат тақчиллигини келтириб чиқариши мумкин”, дейилади ташкилотлар раҳбарлари баёнотида.

“Коронавирус сабабли чегаралар ёпилган вақтда озиқ-овқат тақчиллигидан қочиш мақсадида маҳсулотлар оқимининг иложи борича эркинроқ ҳаракатланишини кафолатлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш лозим”, дейилган баёнотда қўшимча тарзда.

ЖССТ, ЖСТ ва БМТ ФАО ўзга давлат қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган муҳожирлар чегаранинг ёпилиши сабабли юртига қайтолмай қолганини ҳам таъкидлаб ўтди. Айни вақтда баъзи давлатларнинг қишлоқ хўжалик соҳаси хорижий ишчи кучига боғлиқ экани ойдинлашди. Бундай муаммо Мексикадан келадиган мавсумий ишчилар тақчиллиги юзага келган АҚШ ва Шимолий Африка давлатларидан келиб ишловчи муҳожирларга таянувчи Ғарбий Европа мамлакатларида вужудга келди.

Бундан ташқари, ЖССТ, ЖСТ ва БМТ ФАО раҳбарлари озиқ-овқат маҳсулотлари савдосида ишловчи кишиларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирган. ОАВнинг аниқлик киритишича, аввалроқ Италия ва Франциядаги супермаркетлар ходимлари соғлиқларини ҳимоялаш бўйича чоралар етарлича эмаслиги важи остида ишга чиқишдан бош тортишган. Шунга ўхшаш муаммолар АҚШдаги Whole Foods савдо тармоғида ҳам кузатилган.

ЖССТ, ЖСТ ва ФАО раҳбарларининг фикрича, бу муаммолар ортида халқаро ҳамкорлик муҳим кўриниш олади.


Мақола муаллифи

Теглар

инқироз ЖССТ БМТ

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг