БМТ украиналикларнинг жинсий қулликка мажбурланаётганига кўз юмяпти – Захарова

Олам

image

БМТ ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Европадаги украиналик қочқинларнинг зўрланиши ва жинсий қуллиги ҳақидаги янги маълумотларга жавобан жим. Бу ҳақда бугун, 3 декабрь куни Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг Telegram-каналида ёзган. 

Дипломат Швеция Тенглик вазирлигининг Украина қочқинлари Европада жинсий қуллик қурбонига айланиб бораётгани ҳақидаги баёнотига эътибор қаратди.  

“БМТ ва инсон ҳуқуқлари тузилмалари жим, чунки ҳақиқий гуманитар муаммога эътибор қаратиш уларнинг қоидаларида эмас. Ёки улар бошқа сиёсий тартибни ишлаб чиқаётгани учун. Ростини айтсам, бу иккала вариант ҳам ёмонроқ”, дейди у. 

Захарова, шунингдек, Швеция матбуотида бир неча ойдан бери украиналик аёлларга нисбатан содир этилган зўрлашлар ҳақида хабарлар чоп этилаётганини, бироқ Киев ва халқаро ҳамжамият томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаганини таъкидлади. 

Июнь охирида Европанинг Ички ишлар бўйича комиссари Илва Йоханссон россиялик пранкерлар Владимир Кузнецов (Вован) ва Алексей Столяров (Лехус) билан суҳбатда Европадаги украиналик қочқинлар оммавий равишда жинсий қулликка олиб кетилаётганини тан олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Мария Захарова

Баҳолаганлар

497

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made