БМТ Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сони бўйича янги маълумотларни эълон қилди

Олам

image

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Россия-Украина можароси оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳолининг статистик маълумотларни янгилади.

Бошқарма маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 24 февралидан 2023 йилнинг 16 январигача бўлган муддатда Украинанинг 7031 нафар тинч аҳолиси (шундан 433 нафари болалар) ҳалок бўлган. Шунингдек, 11 327 киши (шундан 827 нафари болалар) тан-жароҳати олган.

Ўлганлар орасида 2784 нафар эркак, 1875 нафар аёл, 177 нафар қиз, 221 нафар ўғил бола бор. Шулардан 35 нафари болалар ва 1939 нафар катталар бўлиб, уларнинг жинси номаълумлигича қолмоқда. Яраланганлар орасида эса 2472 нафар эркак, 1764 нафар аёл, 240 нафар қиз, 325 нафар ўғил бола бор. Яраланганларнинг 262 нафари болалар ва 6264 нафар катталарни ташкил этган.  

Бундан ташқари, уруш бошланганидан бери Украинанинг Донбасс минтақасида 4102 киши ҳалок бўлган, 5751 киши яраланган. Донбаснинг Украина назорати остидаги ҳудудларида эса 3607 киши ҳалок бўлган бўлса, 4078 киши яраланган.

Бошқарма ҳисоботида қайд этилишича, ўлим ҳолатларининг аксарияти катта вайрон қилиш радиусига эга бўлган портловчи қуроллар сабабли содир бўлган. Гап оғир артиллерия, бир нечта ракета тизими, ракета зарбалари ҳақида кетмоқда.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг