БМТ Рафаҳда озиқ-овқат тарқатишни тўхтатди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида озиқ-овқат, сув ва бошқа инсонпарварлик ёрдамларини тарқатишни тўхтатди. Бу ҳақда агентликнинг Х тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.

UNRWA вакилларининг ёзишича, жанглар туфайли озиқ-овқат тарқатиш ҳам ходимлар, ҳам маҳаллий аҳоли учун хавфли бўлади. Бундан ташқари, жанглар янги гуманитар ёрдам етказиб беришни қийинлаштирмоқда.

Шу сабабли, UNRWA ёрдам тарқатиш пункти ва омборини ёпмоқда.

6 май куни Исроил Ғазо сектори жанубидаги, Миср билан чегарадош Рафаҳ шаҳрида қуруқликдаги операциясини бошлади.

Исроил Рафаҳни ҲАМАСнинг охирги таянчи деб атайди.

Қайд этиш жоизки, Исроил кўплаб мамлакатларда салбий муносабатига қарамай, Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ҳарбий амалиёт ўтказмоқда. АҚШ Президенти Жо Байден Исроил бу шаҳарда кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошласа, Америка ҳарбий ёрдамини тўхтатиш билан таҳдид қилди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Рафаҳда Ғазо секторидаги жанглардан қочган бир миллиондан ортиқ тинч аҳоли истиқомат қилади ва агар кенг кўламли жанглар бўлса, уларнинг ҳаёти хавф остида қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг