БМТ Олий комиссари Тошкентга келди. У нималарни режалаштирган? 

Жамият

image

Бугун, 13 март куни тонгда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмон Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан кутиб олинди.

Ташриф давомида олий комиссарнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов билан учрашуви режалаштирилган.

Шунингдек, Волкер Турк Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар ва Адлия вазирлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан учрашув ўтказади.

Ташрифнинг иккинчи кунида Волкер Турк Қорақалпоғистон Республикасига сафар қилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбоев билан учрашади. Шунингдек, у Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида бўлиб, қатор тадбирларда иштирок этади.
 
Олий комиссар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашиб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашиши ҳам ташриф режасидан жой олган.

Айтиш жоизки, Волкер Турк бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда 15 мартга қадар бўлади.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БМТ Олий комиссари Волкер Турк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар