БМТ конференциясига келган Байденнинг ухлаб қолишига бир бахя қолди (видео)
Олам
−
01 Ноябрь 2021
1273178 ёшли АҚШ Президенти Жо Байден Глазгода старт олган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) иқлим ўзгариши бўйича 26-конференциясида ухлаб қолай деди. Бу ҳақда рус нашрлари ёзмоқда.
Қайд этилишича, Америка етакчиси бир неча бор кўзини юмган, бироқ ходимлардан бири унга “халақит берган”. Президентга савол билан мурожаат қилган ходим давлат раҳбарининг уйқусини беихтиёр қочириб юборган ва уни ноқулай вазиятдан қутқариб қолган.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Шотландиянинг Глазго шаҳрида бутун дунёдан келган 200га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари, жумладан G20 (Катта йигирматалик) давлатларининг лидерлари иштирокида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 26-конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу йиғинга АҚШ делегацияси таркибиди мамлакатнинг собиқ Президенти Барак Обама ҳам ташриф буюриши ҳақида хабарлар ҳам пайдо бўлганди. CNN телеканалига кўра, собиқ давлат раҳбарининг сафаридан кўзланган асосий мақсад Жо Байденни қўллаб-қувватлашдир. Бундан ташқари, CNN манбалари Обаманинг халқаро майдонга чиқиши АҚШнинг “Дональд Трамп ҳукмронлиги йилларида ёмонлашган” обрўсини тиклашга ёрдам беришига умид қилмоқда.
Бунгача Буюк Британия қироличаси Елизавета II шифокорларнинг дам олиш тавсиясидан сўнг, Глазгодаги COP26 анжуманига ташрифини бекор қилгани хабар қилинганди. Букингем саройидаги манбалар қиролича тадбирда қатнаша олмаслигидан хафа эканлигини, аммо саммит иштирокчиларига видеомурожаат юборишини айтди. Шу билан бирга бугун, 1 ноябрь куни Британия ОАВда 95 ёшли қиролича ёлғиз автомобиль ҳайдаб юргани айтилган хабарлар ҳамда фотолавҳалар ҳам тарқалди.
LiveБарчаси