БМТ Хавфсизлик Кенгаши тузилмасини тубдан ўзгартириш керак – Эрдўған
Олам
−
15 Август
2042Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ўз масъулиятини бажаришдан узоқ бўлган БМТ Хавфсизлик Кенгаши тузилмаси тубдан ўзгартирилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг Африка ҳақидаги пости тагига ёзиб қолдирди.
“Жаноб Бош котиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бугунги шароитга мос ва адолатли ислоҳ қилиниши борасидаги фикрингизни самимий ва баланд овозда билдиришингиз бутун дунёнинг адолатли тизимга эга бўлиши учун жуда қадрлидир”, дейди Туркия раҳбари.
Шунингдек, Президент Эрдўған Африка қитъаси ва барча африкаликларга ушбу адолатли тизимга ҳисса қўшиш имконияти берилиши кераклигини таъкидлади.
“Глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажаришдан узоқ бўлган БМТ Хавфсизлик Кенгаши тузилмаси бизни кўпроқ урушлар қамраб олиши, кўпроқ одамлар ва жамиятлар жабр кўриши, кўпроқ бегуноҳ қонлар тўкилишидан олдин тубдан ўзгартирилиши керак. Инсоният биздан шуни кутади. Туркия адолатли халқаро тизим ва замонавий шартларга жавоб берадиган, БМТ Хавфсизлик Кенгаши учун чин дилдан интилаётган барча дўстларни қўллаб-қувватлашда давом этади”, дейди Президент Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 август куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған халқаро муносабатлар тизимини кескин танқид остига олиб, тизим банкротга учраганини айтганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси