БМТ Хавфсизлик Кенгаши космос масаласида норасмий йиғилиш ўтказади

Олам

image

Жорий йилнинг 29 декабрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россия ташаббуси билан “Ерга яқин паст орбитада сунъий йўлдошларнинг назоратсиз қўлланилиши билан боғлиқ хавф ва таҳдидлар” мавзусида норасмий йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, 29 декабрь куни Ню-Ёрк вақти билан соат 10:00 да Россия томонидан чақирилган БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг “Арриа формуласи” бўйича норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Унда “Ерга яқин паст орбитада сунъий йўлдошларнинг назоратсиз қўлланилиши билан боғлиқ хавф ва таҳдидлар” муҳокама қилинади.

Россиянинг БМТдаги миссияси ушбу йиғилишни чақириши ташаббуси айнан нимага боғлиқлиги очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Йоханнесбургда бўлиб ўтган Катта йигирматалик – G20 саммитида давлатлар етакчилари БМТни ислоҳ қилишни, жумладан, Хавфсизлик Кенгашини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

космос БМТ Хавфсизлик Кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг