БМТ қароргоҳи ёнида қуролланган шахс қўлга олинди
Олам
−
03 Декабрь 2021
3707АҚШ полицияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳи ёнида қуролланган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС шаҳар полиция бошқармаси вакилига таяниб, хабар берди.
Полиция ходимининг сўзларига кўра, ташкилот биносида юз берган воқеа терроризмга алоқадор эмас. Қўлга олинган шахснинг қуролида фақатгина битта ўқ бўлган.
Шахси ошкор этилмаган эркак билан музокарага киришган ходимлар у “баъзи қоғозларни” БМТга бермоқчи бўлганини айтган. Полиция вакилининг аниқлик киритишича, қоғозлар орасида тиббий ҳужжатлар ва бошқа ёзувли қоғозлар ҳам бўлган.
Қайд этилишича, эркак жорий йилнинг 1 декабрь куни Флоридадан Нью-Йоркка келган ва “Милениум” меҳмонхонасида рўйхатдан ўтган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг хонасини тинтув қилишган, бироқ полиция унга нисбатан ҳозирча ҳеч қандай айблов қўйгани йўқ.
Маълум қилинишича, аввалроқ полицияга ташкилот бош қароргоҳи яқинида қуролланган одам борлиги ҳақида бир қанча хабарлар келиб тушган. БМТнинг барча ходимлари штаб-квартира ичига яширинишга чақирилган, мажмуа эса ёпилган. Кейинроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва йўловчиларга ҳеч қандай таҳдид йўқлигини айтишган.
LiveБарчаси