БМТ Ғазода ҳар соатда икки аёл ҳалок бўлаётганини маълум қилди
Олам
−
23 Ноябрь 2023
2091Ғазо секторида ҳар соатда икки аёл, ҳар икки соатда етти нафар аёл ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг аёллар бўйича ўринбосари Сима Сами Бахус маълум қилди.
“7 октябрдан бери ҳалок бўлган тинч аҳоли сони сўнгги 15 йилдагидан икки баравар кўп. Ҳозирда Ғазо секторида ҳалок бўлган 14 мингдан ортиқ одамнинг 67 фоизи аёллар ва болалар эканлиги тахмин қилинмоқда. Ҳар соатда икки она, ҳар икки соатда етти нафар аёл ўлдирилмоқда. Аёллар ва қизлар можарога энг кўп товон тўламоқда", дейди Сима Сами Бахус.
Унинг сўзларига кўра, ҳар куни 180 дан ортиқ аёл сувсиз, оғриқ қолдирувчи, беҳушлик ва дори-дармонларсиз туғишга мажбур бўлади, аммо улар болалар ва қарияларга ҳам ғамхўрлик қилишда давом этишади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш агентлиги Ғазо секторида Исроилнинг зарбалари ҳар 10 дақиқада бир болани ўлдириб, яна икки нафарини жароҳатлашини билдирганди.
Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо болалар қабристонига айланиб бораётганини айтганди.
LiveБарчаси