БМТ Фаластинда можарони тўхтатишга чақирди

Олам

image

Бугун, 18 декабрь куни БМТнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Тор Веннесланд Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили  ва Шарқий Қуддусда исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида кучайиб бораётган зўравонликларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Веннесланд ўз баёнотида кеча, 17 декабрь куни кечқурун Ғарбий соҳил бўйидаги Хомеш аҳоли пунктида уч исроилликнинг машинасига ҳужум уюштирилгани, бунинг натижасида бир исроиллик ҳалок бўлгани ва яна икки нафари яралангани, шунингдек, исроиллик кўчманчиларнинг Наблусдаги қишлоқларда фаластинликларга қарши ҳужумлари ҳақида тўхталиб, уларни қоралади. 

“Оккупация қилинган Ғарбий соҳилда зўравонлик кучайиб бораётганидан хавотирдаман”, дейди БМТнинг махсус вакили.

Тор Веннесланд ушбу фожиали воқеалар, шунингдек, сўнгги ҳафталардаги бошқа кўплаб ҳодисалар, зўравонлик ва террорчилик ҳаракатларини қоралаб, барча томонларни вазиятни юмшатишга чақирди.

Маълумот учун, жорий йилнинг ноябрь ойи охирида Исроил расмийлари Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида яна бир аҳоли пункти қуришга рухсат берди. Бунинг ортидан фаластинликлар норозилик намойиши уюштирди. Намойишлар вақтида Исроил полицияси уларга қаршилик кўрсатиб, ўнлаб тинч аҳолини жароҳатлади.

Шаҳло Орзиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг