БМТ энг ҳалокатли қуруқлик йўлини маълум қилди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган агентлиги ҳисобланувчи Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) АҚШ-Мексика чегараси тарихдаги энг ҳалокатли йўл бўлганини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий баёнотида сўз борди. 

“ХМТ 2022 йилда АҚШ-Мексика чегарасида 686 та ўлим ва дараксиз йўқолиш ҳолатларини қайд этди. Бу эса бутун дунё бўйлаб рекорд даражадаги энг ҳалокатли қуруқлик йўналишига айланди”, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, 2022 йилда Қўшма Штатларда жами 1457 нафар муҳожирнинг ўлими ва бедарак йўқолиши қайд этилган. Бу ҳам 2014 йилда ХМТ кузата бошлагандан бери энг рекорд даражадир. Ачинарлиси, ҳақиқий кўрсаткичлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

“Ушбу хавотирли рақамлар ҳукуматнинг қатъий чоралар кўриш зарурлигидан далолат беради”, дейди ХМТнинг Марказий, Шимолий Америка ва Кариб денгизи бўйича минтақавий директори Мишел Клайн Соломон.

Маълумот учун, жорий йилнинг август ойида ноқонуний муҳожирлар ва уларнинг оилалари АҚШ жанубий чегарасини рекорд даражада кесиб ўтган. Чегарачилар август ойида АҚШга оиласи билан келган камида 91 минг муҳожирни ҳибсга олган. Техас губернатори Грег Эбботт АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятини АҚШ-Мексика чегарасида ноқонуний миграция билан боғлиқ вазиятни ёмонлаштирганликда айблаган. Оқ уй томонидан ишлаб чиқилган янги қоидага кўра, жанубий чегара орқали АҚШга кирган муҳожирлар қочқинлик мақомини олишга даъво қилганини исботлай олмаса, ҳимоядан фойдалана олмайди. Бошпана олиш ҳуқуқини исботлай олмаганлар зудлик билан Қўшма Штатлардан Мексикага ёки ўз ватанига депортация қилиниши ва АҚШга киришига беш йиллик тақиқ қўйилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ БМТ Мексика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг