БМТ Украина тарафда урушган хорижликларнинг ўлимга ҳукм қилинишига эътироз билдирди
Олам
−
10 Июнь 2022
7908Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси тан олинмаган Донецк халқ рекпубликасининг суди томонидан уч хорижий ёлланма аскарга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмидан норози. Бу ҳақда бошқарма матбуот котиби Равина Шамдасани маълум қилган.
Қайд этилишича, Шамдасани суд қароридан хавотир билдирган ва хорижлик ёлланма аскарлар ҳарбий асир мақомига эга бўлиши мумкинлигини айтган ҳамда ДХРда адолатли судловлар таъминланишини шубҳа остига олган.
"Тан олинмаган Донетск халқ республикаси Олий судининг уч ҳарбийни ўлимга ҳукм қилган ҳукмидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси хавотирда. Украина бош қўмондони маълумотларига кўра, ўлимга ҳукм қилинган уч киши ҳам мамлакат Қуролли Кучлари таркибида хизмат қилган. Агар шундай бўлса, уларни ёлланма аскарлар деб ҳисобламаслик керак", дейди Шамдасани.
Матбуот котиби, шунингдек бошқарма тан олинмаган республикаларда суд жараёнлари адолатди судлов кафолатларига тўғри келмаслигига гувоҳ бўлганини айтиб ўтган.
“Ҳарбий асирларга нисбатан бундай ҳукм чиқариш (ўлим жазоси) уруш жиноятига тенг”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, тан олинмаган Донецк халқ республикаси Олий суди Украина қуролли гуруҳлари таркибида ёлланма ҳарбий ҳаракатларда қатнашганликда айбланаётган Британия фуқаролари Шон Пиннер ва Эйден Аслин, шунингдек марокашлик Саадун Браҳимни ўлим жазосига ҳукм қилганди.
LiveБарчаси