БМТ Бош котиби Украинага келди
Олам
−
08 Март 2023 6451 1 дақиқа
Бугун, 8 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Киевга келди. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилди.
Қайд этилишича, бу Гутерришнинг Киевга кенг кўламли уруш бошланганидан бери учинчи марта келиши. Мазкур ташриф чоғида у Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашиб, дон шартномасини узайтириш бўйича музокаралар олиб бориши режалаштирилган.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 22 июлида Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан дон битими имзоланган. Мазкур битим Украина ғалласини Қора денгиз орқали экспорт қилиш имконини берган. Бироқ шартнома муддати жорий йилнинг 18 мартида тугайди. БМТ бўлса келишувни давом этишни талаб қилмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь