БМТ АҚШнинг Эронга берган зарбасига муносабат билдирди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларини бомбардимон қилишини минтақадаги хавфли авж олиш ва тинчлик ҳамда хавфсизликка бевосита таҳдид деб атади. Бу ҳақдаги Гутерришнинг баёноти БМТ сайтида чоп этилди.

Бош котибнинг қайд этишича, можаро тезда назоратдан чиқиб кетиши мумкин ва бундай оқибат хавфи тобора ортиб бормоқда. Гутерришнинг фикрича, бундай сценарий тинч аҳоли учун ҳам, минтақа учун ҳам, бутун дунё учун ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келади.

“Ҳарбий ечим йўқ. Олдинга ягона йўл – дипломатия. Ягона умид – тинчлик”, деди у БМТга аъзо давлатларни кескинликни пасайтиришга, БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилишга чақирар экан.

Оқ уй раҳбари Трамп аввалроқ АҚШ Эрондаги учта ядровий объектга –Фордо, Натанз ва Исфахонга ҳужум қилганини айтган эди. АҚШ Президенти портлашни Қўшма Штатлар, Исроил ва бутун дунё учун “тарихий лаҳза” деб атади.

Эронга зарбалар эълон қилингандан сўнг, Трамп ижтимоий тармоқларда Open Source Intel хабарини “Фордо кетди” ибораси билан қайта жойлаштирди. Эрон дастурининг асосий қисми бўлган ерости ядровий иншооти Теҳроннинг жанубида жойлашган.

Эрон расмийлари Трампнинг баёнотига ҳозирча жавоб бермади. “Fars” ахборот агентлигининг хабар беришича, Фордо яқинида жойлашган Қум шаҳри аҳолиси портлаш овози ҳақида хабар берган. Бироқ аввалроқ Теҳрон, агар Вашингтон можарога бевосита аралашса, АҚШ зарбаларига жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Америка самолётлари Эрондаги учта ядровий объект – Фордо, Натанз ва Исфахонга зарба берганини маълум қилганди. Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти Эрон ҳаво ҳудудини тарк этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон БМТ Антониу Гутерриш Исфахон Натанз Фордо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг