“Bloomberg”: Лукашенконинг атрофидагилар Кремль билан қочиш ҳақида гаплашган

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг атрофидагилар беларуслар етакчисининг Россияга қочиши масаласида Кремлга мурожаат қилган. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Лукашенконинг ўзи эса бугун, 15 августда ҳам мамлакат ташқарисига чиққани ҳақидаги хабарни инкор қилган. Агентлик манбалари расмий Москва Лукашенконинг Президент лавозимидан кетишига қарши эмас.

Маълумотларга кўра, кремлнинг баъзи амалдорлари Беларусь Президентининг норозиликлар фонида алмашишидан хавотирда. Баъзи Кремль амалдорлари эса рақибларни куч билан енгишга уриниш самарасиз усул деб ҳисоблайди. Аммо шундай ўйл билан Лукашенко маълум муддат ҳокимиятда қолиши мумкин бўлади.

Аввалроқ, Лукашенко ва Путин телефон орқали мулоқотда Беларусдаги намойишларни муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эдик. Суҳбатнинг тафсилотлари ҳақида маълумот берилмади. Аммо Беларусь Президенти мамлакатидаги норозиликлар РФга ҳам таҳдид бўлиши мумкинлигини айтганди.

Маълумот учун, Беларусда 9 август куни ўтказилган сайловлардан бери тинмаяпти. Беларусь Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайловда Александр Лукашенко 80,1 фоиз, мухолиф номзод Светлана Тихановская 10,1 фоиз овоз йиғган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Беларусь

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг