“Bloomberg” дунёнинг энг бой TOP-10 оилалари рўйхатини эълон қилди 

Бу қизиқ

image

“Bloomberg” маълумотларига кўра, дунёдаги энг бой оилалар рейтингида Walmart улгуржи ва чакана савдо тармоғига эга бўлган Уолтон оиласи биринчи ўринда туради. Агентлик унинг бойлигини 238,2 миллиард долларга баҳолади.

Маълумот ўрнида, Walmart 1962 йилда тадбиркор Сем Уолтон томонидан ташкил этилган. Ҳозирда дунё бўйлаб 10,5 мингдан ортиқа дўконларга эга компаниянинг даромади 559 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Уолтонлар оиласи тармоқнинг 48 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Энг бой 10 та оилага қуйидагилар киради:

2. Қандолат маҳсулотлари ва узоқ муддат сақлаш мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Mars компаниясига эгалик қилувчи Марс оиласи – 141,9 миллиард доллар;

3. Американинг “Koch Industrues” нефть-кимё корпорацияга эгалик қилувчи Кох оиласи – 124,4 миллиард доллар;

4. Француз мода уйи Hermes’га эгалик қилувчи Ҳермес оиласи – 111,6 миллиард доллар;

5. Саудия қироллик оиласи Ал-Сауд – 100 миллиард доллар;

6. Ҳиндистонда нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш “Reliance Industries” ҳолдингига эгалик қилувчи Амбани оиласи – 93,7 миллиард доллар;

7. Chanel француз мода уйига эгалик қилувчи Вертхаймер оиласи – 61,8 миллиард доллар;

8. Американинг активларни бошқариш компанияси – “Fidelity Investments”га эгалик қилувчи Жонсон оиласи – 61,2 миллиард доллар;

9. “Thomson Reuters” медиа компаниясига эгалик қилувчи Томсон оиласи – 61,1 миллиард доллар;

10. Германиянинг “Boehringer Ingelheim” фармацевтика компаниясига эгалик қилувчи Бёрингер оиласи – 59,2 миллиард доллар.

Жами бўлиб рейтингга 25 та оила киритилган. Улар орасида Германиянинг Aldi дискаунтерлар тармоғига (51 миллиард доллар) эга бўлган Альбрехт оиласи, “Estee Lauder” косметика брендининг эгалари (49,3 миллиард доллар), Франциянинг савдо гиганти Auchan’га (45,9 миллиард доллар) эгалик қиладиган Мюлье оиласи ҳамда BMW эгалари ҳисобланган Квандт оиласи бор (42,3 миллиард доллар).

“Bloomberg” маълумотларига кўра, дунёнинг энг бадавлат 25 оиласининг умумий бойлиги 1,7 триллион долларни ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кўпдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

527

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг