Блогер Отабек Нуриддинов иши: эртага кассация суди бошланади
Жамият
−
03 Январь 2020
5697Бир неча кундирки, муҳокамалар марказида турган блогер Отабек Нуриддинов иши бўйича кассация шикояти берилибди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
2019 йил 30 декабрь куни Андижон вилоят маъмурий судининг очиқ суд мажлисида Асака туман ички ишлар бўлими томонидан фуқаро Абдуфатто Нуритдинов (блогер Отабек Нуритдинов) га оид Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддаси билан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилган.
Суд қарорига кўра, А. Нуритдинов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
2020 йил 3 январь куни ҳуқуқбузар А. Нуритдинов томонидан Андижон вилоят маъмурий судига шу суднинг 2019 йил 30 декабрдаги қарори устидан кассация тартибида шикоят келтирилган бўлиб, ушбу шикоят асосида А. Нуритдиновга оид маъмурий иш вилоят судининг кассация инстанциясида кўриш учун расмийлаштирилган.
Мазкур маъмурий ишни кассация тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси 2020 йил 4 январь куни соат 11.00 га тайинланганлиги маълум бўлди.
LiveБарчаси