Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноий иш очиладими?
3-саҳифа
−
05 Март 2023
35933Аввалроқ “Mittivine” тахаллуси билан танилган блогер Фарҳод Маннопов вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Унинг ўлими юзасидан жиноят иши очилиши мумкинми? QALAMPIR.UZ ушбу савол билан Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан гаплашди.
Бош прокуратура воизининг ҳозирда ҳолат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан аниқлаштирилаётгани, кейинроқ маълумот беришини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда эса аллақачон Фарҳод Манноповни операция қилган шифокорлар жамоаси қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қайд этилишича, блогер ва вайнер Фарҳод Маннопов бир неча кун аввал дўстлари билан бассейнда сузаётган вақтида боши ва бурнидан жароҳат олган. Шу сабаб у бурнини операция қилдириш мақсадида Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган хусусий клиникалардан бирига мурожаат қилган.
Ижтимоий тармоқларда унинг вафотига операция олдидан кўп миқдорда наркоз берилгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда блогер Отабек Жўраев ҳам гапириб ўтган. Тарқалган хабарларга кўра, унинг бурнини доктор Алижон Хисамов операция қилган.
Маннопов 36 соат давомида биологик ўлим ҳолатидан чиқмаган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь