Блогер 210 млн доллар жаримага тортилди

Олам

image

Хитойлик блогер аёл солиқ тўлашдан бош тортгани учун 1,34 миллиард юан (210 миллион доллар) жаримага тортилди.

Вия номи билан танилган 36 ёшли Ҳуанг Вей ижтимоий тармоқларда ўн миллионлаб обуначига эга. У турли хил маҳсулотларни онлайн сотиш билан шуғулланади. Ханчжоу расмийлари уни 2019-2020 йиллар давомида шахсий даромадлари ҳамда бошқа молиявий қонунбузарликларни яширганликда айбламоқда.

Вия ўзининг Weibo аккаунти орқали "қаттиқ афсусда" эканлигини айтиб, солиқ органлари томонидан берилган жазони тўлиқ қабул қилишини маълум қилган.

Вия мамлакатда “жонли эфир маликаси” сифатида танилган ва “Time” журналининг 2021 йилда 100 та нуфузли шахслар рўйхатига киритилган. 

Ҳозирда блогернинг тармоқлардаги барча саҳифалари фаолияти тўхтатилган. Хусусан, 18 миллион обуначига эга Weibo (Twitter’га ўхшаш платформа) аккаунти ҳам.

"Global Times" газетасининг таъкидлашича, унинг жазоси "бошқалар учун огоҳлантириш" бўлиб хизмат қилади.  Хитой дунёдаги ижтимоий тармоқлардаги энг катта “жонли эфир” (Live-streaming) саноатига эга.  Мамлакатда 400 миллиондан ортиқ блогерлар ёки видеоблогерлар фаолият олиб боради.

Барно Дусиярова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1625

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг