Блинкен яна Яқин Шарққа йўл олди
Олам
−
29 Апрель
5844АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Саудия Арабистонига сафари ортидан Исроил ва Иорданияга ташриф буюради. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэтью Миллер маълум қилди.
Дипломатнинг таъкидлашича, Блинкен ушбу мамлакатлар расмийлари вакиллари билан учрашувларда асосий эътиборни Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларни озод қилиш имконини берадиган ўт очишни тўхтатиш ва инсонпарварлик ёрдами ҳажмини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларга қаратади.
Америка дипломатияси раҳбарининг самолёти ёқилғи қуйиш учун Ирландияга қўнди. Давлат котиби Саудия Арабистонига Фаластин анклавида ўт очишни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатлар бўйича йиғилиш учун учиб кетди.
Қайд этиш жоизки, Энтони Блинкен 2023 йилнинг 7 октябрида Ғазо секторида уруш бошланганидан бери деярли ҳар ойда Яқин Шарқ минтақасига сафар қилмоқда.