Блинкен Миср Президенти билан урушдан кейинги Ғазо тақдирини муҳокама қилди
Олам
−
12 Январь
2624Кеча, 11 январь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарққа сафарининг сўнгги бекатида Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан “урушдан кейинги Ғазо” истиқболини муҳокама қилди. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси хабар берди.
Блинкен Миср пойтахтидаги президентлик саройида Сиси билан учрашган. У Қоҳирага Баҳрайнга ташрифидан сўнг етиб келди.
Давлат котиби Манамада Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал Халифа билан ҳусийларнинг Қизил денгиздаги ҳужумларини муҳокама қилган.
Мисрда эса у Президент Сиси билан Исроилнинг Ғазога ҳужумларидан жабрланган Фаластин тинч аҳолиси ва урушдан кейинги Ғазодаги вазиятни гаплашиб олган.
АҚШ Давлат департаменти вакилларининг билдиришича, Блинкен ва Сиси “можаро авж олиши ва унинг бошқа минтақаларга тарқалишининг олдини олиш” масаласини ҳам кўриб чиққан.
Шундай қилиб, Блинкен Ғазода уруш бошлангандан бери Яқин Шарқ бўйлаб тўртинчи сафарини якунлади. У Туркия, Греция, Иордания, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Исроил, Фаластин ва Баҳрайнда бўлиб, расмийлар билан учрашди.
LiveБарчаси