“Бизнес-тренер” Ислом Иброҳимов қидирувга берилди
3-саҳифа
−
26 Октябрь 2023
35302Бизнес-тренер Ислом Иброҳимов қидирувга берилди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайтида маълум қилинди.
Сайтда эълон қилинган маълумотларга кўра, Ислом Иброҳимов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида кўрсатилган фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган.
Жиноят кодексида ушбу турдаги жиноят учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача (132 млн сўмдан 198 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.
Ислом Иброҳимов асосан бизнес йўналишида тренинг олиб борган. У ўз тренингларида бой бўлиш сирлари ҳақида маъруза қилган. Маълум бир тўлов эвазига турли вилоятларда ушбу турдаги тренинглар ўтказиб келган.
LiveБарчаси