Бизга Чернобиль камлик қиладими? – Украиналик олимлар мамлакатдаги ҳолатдан хавотирда
Олам
−
10 Апрель 2020 8071 1 дақиқа
Украинада Чернобиль АЭС фожеаси такрорланиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда Украина Ядро энергияси фахрийлари уюшмаси вакиллари маълум қилган. Уларнинг ушбу баёнотини Олий Рада собиқ депутати Алексей Журавко Facebook’даги ўз саҳифасида эълон қилди.
Тажрибали ядро олимлари “Энергоатом”нинг бутун Украина бўйича жойлашган АЭСларида доимий бошқаришнинг йўқлигига эътибор қаратишди. Уларнинг фикрига кўра, бошқарувдаги тартибсизликлар мавжуд объектлардаги хавфсизлик даражаси жуда паст. Хусусан, атом электр станциясида бахтсиз ҳодиса юз берганда, ҳеч қандай юридик жавобгарлик белгиланмаган. Баёнот муаллифлари ҳозирги вазият, мамлакатда “ядровий фалокат” пайдо бўлишига сабаб бўлишини башорат қилган.
“Наҳотлик бизга Чернобиль камлик қилмоқда ва биз уни яна қайталашга ҳаракат қиляпмиз?”, деб ёзган фахрийлар.
2019 йилнинг июль ойида Твер вилоятидаги Калинин АЭСда мавжуд бўлган тўртта қувват блокининг учтаси фавқулодда ўчирилган эди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, станцияда қисқа туташув юз берган. Станция ва унинг атрофидаги радиацион фон ўзгармаган ва ҳар доим нормал оралиқда эканлиги қайд этилган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март