Биздаги президентлик сайловлари бутунлай демократия эмас, бу қиммат бюрократия – Песков

Олам

image

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин 2024 йилги сайловларда 90 фоиздан ортиқ овоз билан қайта сайланишини иддао қилди. Бу ҳақда у “The New York Times” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бизнинг президентлик сайловлари аслида демократик эмас, бу қиммат бюрократия. Жаноб Путин келаси йили 90 фоиздан ортиқ овоз билан қайта сайланади”, дейди Песков.

Бундан ташқари, Песков Россия ҳозир эгаллаб турган ҳудудлардан ташқари, Украинанинг янги ҳудудларини тортиб олмоқчи эмаслигини айтган.

“Биз конституциямизга киритилган барча ерларни ўзимизникидек назорат қилмоқчимиз”, дейди у.

Песков Украина ва Россия ўртасида мумкин бўлган тинчлик музокараларини шарҳлар экан, у ҳозир бундай келишувга асос йўқлигини, Россия яқин келажакда уруш олиб боришда давом этишини маълум қилган.

Кейинроқ Песков РБКга берган интервьюсида “The New York Times” унинг сўзларини “нотўғри кўрсатганини” айтган. Унинг сўзларига кўра, аслида у жамиятнинг Путин атрофида бирлашиш даражаси шу қадар юқорики, президентлик сайловларини назарий жиҳатдан ҳатто ўтказиб бўлмайди деган шахсий фикрни билдирган.

Маълумот учун, Россияда навбатдаги сайлов 2024 йил бўлиб ўтади. Қонунга кўра, Россияда президентлик сайловларида овоз бериш куни аввалги сайловлар ўтказилган ойнинг иккинчи якшанбаси бўлиши керак. Шунга кўра, сайловлар 2024 йил 17 мартда бўлиб ўтиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин сайлов Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг