Биздаги электр узилишларига Ўзбекистон сабабчи – Қозоғистон ва Қирғизистон
Жамият
−
07 Январь 2021
31549Ўзбекистон Энергетика вазирлиги минтақанинг ягона энергия тизимидаги электр узатиш линияларидаги узилишлар ҳақида хабар берган эди. Қозоғистон жануби ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида ҳам электр энергиясидан узилишлар кузатилган. Иккала мамлакат ҳам узилишларга сабаб қилиб, Ўзбекистонда юзага келган электр таъминоти муаммоларини кўрсатган.
Қозоғистон Электр тармоқлари бошқарма компаниясининг хабарига кўра, жорий йилнинг 5 январь куни соат тахминан 17:41 да Марказий Осиёнинг Бирлашган Энергия Тизими (тахминан 800 МВт) қувватининг кўтарилиши оқибатида Қозоғистон ягона электр энергия тизимининг Шимолий-Жанубий транзити параллель ишлашининг барқарорлиги бузилган. Шу сабабли, ускунанинг шикастланишига йўл қўймаслик учун Қозоғистон Шимолий-Жанубий транзитининг 500 кВ кучланишли учта ва битта 220 кВ ҳаво линиялари узилиб қолган. Оқибатда, Қозоғистон ЭEСнинг Жанубий зонаси ва Марказий Осиёнинг ИEСи частотаси 48,31 Hz’га камайган ҳолда изоляция қилинган.
Тезкор маълумотларга кўра, чекловлар ҳажми Олмаота, Жамбил, Қизилўрда, Қарағанда ва Туркистон вилоятлари 959 МВтни ташкил этган.
“Узилиш манбаи – Талимаржон ИЭСда иккита 450 МВт қувватли умумий циклли электр станцияларидаги узилишлар, шунингдек бошқа бир қатор электр станцияларда ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши бўлган Ўзбекистон энергия тизими ҳисобланади”, дейилади баёнотда.
Қирғизистон Миллий электр тармоғининг хабарига кўра, Қирғизистоннинг айрим минтақаларида электр энергиясининг узилиши Ўзбекистоннинг энергетика тизимидаги носозлик туфайли юз берган.
“Марказий Осиёнинг ягона энергия тизими Қозоғистон шимолидаги ягона энергия тизимидан ажралиб чиқди. Автоматик частотани тушириш ишга туширилгунча қувват тизимидаги частота камайди. Бунга Ўзбекистон энергетика тизимининг ортиқча электр энергияси сабаб бўлган”, дейилади баёнотда.
17:59 да электр узатиш линияси-530 (Қозоғистон энергия тизимида) транзитга киритилган ва частоталарни тартибга солиш Қирғизистон энергия тизимидан олиб ташланган.
18:15 да ЛEП-532, ЛEП-539 транзитига киритилган. АCРдан узилган истеъмолчиларга электр таъминоти зудлик билан тикланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь