“Бизда ўқ-дориларнинг чексиз захираси бор”. Трамп мақтанчоқлик қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўқ-дорилар заҳираси ҳақида фикр билдирди ва Қўшма Штатларнинг яна бир урушда иштирок этиш эҳтимолини баҳолади. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

“Бизда ўрта ва юқори синфдаги ўқ-дориларнинг амалда чексиз заҳираси мавжуд. Улар ушбу ёки бошқа ҳар қандай уруш (эҳтимоли жуда паст бўлган!) учун бизга керак бўлиши мумкин бўлганидан анча кўп”, деб ёзди Дональд Трамп.

Оқ уй раҳбари Қўшма Штатлар ўқ-дориларни “аввал кузатилмаган миқёсда” ишлаб чиқараётганини қўшимча қилган.

“Биз заҳираларни тўплаяпмиз ва ҳар қандай кутилмаган ҳолатларга тайёргарлик кўряпмиз. Биз уларни бошқаларга сотмасдан, ўзимизга – АҚШга олиб қолмоқдамиз, бироқ иттифоқчиларга сотувлар тез орада қайта тикланади”, деб қўшимча қилган Президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет Америка ҳарбийларини Яқин Шарққа жойлаштириш муддатини яширинча узайтираётгани, чунки Эронга қарши операция бу йил тугамаслиги мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг