“Биз ўламиз деб ўйлагандик”. Испанияда футболчилар бўлган самолёт двигателида носозлик кузатилди
Спорт
−
28 Май
10833Бортида “Кадис” клуби футболчилари бўлган самолёт двигателидаги носозлик туфайли Севильяга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, Boeing 767 двигателларидан биридаги муаммо самолёт капитанини Севилья шаҳрига фавқулодда қўнишга мажбур қилган. Ҳолат парвоз бошланганидан 10 дақиқа ўтгач содир бўлган.
“Кадис” футболчилари ва мураббийлар штаби ўртоқлик ўйини учун Сальвадорга учиб кетишаётганди. Қайд этилишича, қурбонлар йўқ, аммо “Кадис” футболчилари шок ҳолатига тушган.
“Биз ўламиз деб ўйлагандик”, дейди “Кадис” футболчиси Алекс Фернандес.
Маълумот учун, “Кадис” 2023/2024 йилги мавсумни Ла Лига турнир жадвалида 18-ўринда якунлаганди.
LiveБарчаси