Биз учун “Реал” ҳеч қачон энг қийин рақиб бўлмаган – Гвардиола
Спорт
−
18 Март 1304 2 дақиқа
Кеча, 17 март куни Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси UEFA Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг жавоб учрашувида Англиянинг “Манчестер Сити” клубини мағлуб этди. Учрашувдан сўнг “шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Реал Мадрид”ни энг қийин рақиб сифатида кўрмаслигини айтди. Бу ҳақда испаниялик мутахассис ўйиндан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди.
“Биз учун “Реал” ҳеч қачон энг қийин рақиб бўлмаган. Балки сиз, испан журналистлари билмассиз. Биз учун ҳақиқий синов бу Юрген Клоппнинг “Ливерпуль”ига қарши ўйинлар эди. Ўша “Ливерпуль” билан ўйинлар қанчалик қийин бўлганини сизлар тасаввур ҳам қила олмайсиз. Бу бизга ажойиб тажриба бўлиб хизмат қилган”, дейди Пеп Гвардиола.
Ушбу учрашувда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва биринчи бўлимнинг якунида сариқ карточка олди. “SofaScore” порталига кўра, Абдуқодирнинг майдондаги ҳаракатлари 7,2 баллга баҳоланди. Таққослаш учун, “Манчестер Cити”нинг бошқа ҳимоячилари – Нунес 6,3, Диаш, 6,5, Аит Нури 6,5, Аке 6,5, Гeҳи 6,6 бал олди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Абдуқодир Ҳусановнинг Чемпионлар лигасидаги дебют учрашуви ҳам айнан “Реал Мадрид” га қарши бўлиб ўтган эди. Унда ҳам “шаҳарликлар” 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, турнир билан хайрлашган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март