Биз олов билан ўйнаяпмиз – Рим папаси ядровий таҳдидлар ҳақида
Олам
−
05 Ноябрь 2022 8054 1 дақиқа
Рим папаси Франциск Украинадаги урушни тўхтатиш ва қарама-қарши томонлар ўртасида жиддий музокаралар бошлашга чақирди. Бу ҳақда у Баҳрайнга ташрифи чоғида айтиб ўтган.
“Биз Украинада давом этаётган урушни тўхтатиш ва томонлар ўртасида жиддий музокаралар бошлашга чақирамиз”, дейди Рим-католик черкови раҳбари.
Папа дунёни мўрт мувозанатдаги жар ёқасига етаклаётган қарама-қарши блоклар мантиғини танқид қилган.
Шунингдек, у Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидларига йўл қўйилмаслигини айтиб ўтган.
“Биз фожиали сценарийнинг гувоҳи бўлаётганга ўхшаймиз. Биз ҳамма одамларга ғамхўрлик қилиш ўрнига олов, снаряд ва ракеталар, кўз ёшлари ва ўлимга сабаб бўладиган қуроллар билан ўйнаяпмиз”, дейди Папа Франциск.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль