Биз ишлаб чиқараётган автомобилларнинг сифати Lada’никидан яхшироқ – UzAuto Motors раҳбари
Жамият
−
06 Июль 2019
10116Асакада жойлашган UzAuto Motors’га уюштирилган медиа-тур давомида ташкиллаштирилган Матбуот анжуманида UzAuto Motors заводи бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов заводда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ва Lada автомобиллари сифати даражаси ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Мен UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати Lada автомобиллариникидан яхшироқ деб ҳисоблайман. Сабаби биз ишлаб чиқарган илк автомобиллар ҳали ҳам одамларга жуда яхши ҳолатда хизмат қилмоқда. Масалан, менинг дўстим 1996 йилда Nexia харид қилган эди. Машина ҳали ҳам яхши ҳолатда турибди.
Бизнинг автомобилларга талаб ортса ортаяптики, асло пасайгани йўқ. Одамлар ҳозирда UzAuto Motors ва Lada ўртасидаги рақобат ҳақида гапирмоқдалар. Бизнинг автомобиллар исталган йўналишда Lada билан рақобатга кириша олади. UzAuto Motors автомобиллари аллақачон ўзбекларнинг миллий ифтихорига айланиб улгурди. Ва биз ҳам бунга муносиб бўлиб қолиш учун тинмай ишламоқдамиз, изланмоқдамиз”, деб айтиб ўтди Рустам Ражабов.
Маълумот учун, аввалроқ энди Ўзбекистон фуқаролари исталган пайтда Асакада жойлашган UzAuto Motors заводида автомобиль йиғиш жараёнини кузата олаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси