Биз энергияни исроф қиляпмиз – “Замминистр”
Жамият
−
16 Ноябрь 2022
14870Электр энергиясини исроф қилишни тўхтатмас эканмиз, узлуксиз электр эҳтиёжни қоплай олмаймиз. Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр энергияси ва газ билан боғлиқ узилишлар хусусида ўтказилган матбуот анжуманида, журналистларнинг "Биз қачон ҳақиқатда ўчмайдиган энергетика тизимига эга бўламиз?" деган саволига, истеъмолчиларни айблаб жавоб берди.
"Қачонки, биз исроф қилишни тўхтатмас эканмиз, ишлаб чиқаришни ошириш эвазига талабни, тўлиқ эҳтиёжни ҳеч қачон қоплай олмаймиз. Иқтисод қилишни ўрганишимиз керак. Фақат Энергетика вазирлиги ёки ҳукумат даражасида ҳал этиладиган масала эмас. Бу – умуммиллий ғояга айланиши керак ва бу борада сизлардан ёрдам сўраймиз", дейди Энергетика вазири ўринбосари.
Шерзод Хўжаевга кўра, тарғибот ташвиқот ишларинии юритиб, иқтисод қилишни ўрганмасак, таъминот оширилса ҳам барибир кимгадир “свет” ва газ етиб бормайди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёғингарчиликлардан сўнг кўчаларни сув босишига аҳолининг ўзини айбдор қилиб, коммунал ва ободонлаштириш соҳаси вакилларининг асосий кучлари ариқлар ва дренаж тизимларидаги чиқиндиларни чиқаришга ва сув йўлларини очишга қаратилганини айтганди.
LiveБарчаси