Биткоин нархи яна рекорд даражада кўтарилди
Бу қизиқ
−
10 Июль 5240 1 дақиқа
Кеча, 9 июль куни биткоин криптовалютаси курси 112 минг долларлик рекорд даражага етди. Бу ҳақда “Binance” платформаси маълумотларида келтирилган.
Coinbase биржасида биткоин нархи 112 миг 152 долларга етган, энг йирик криптобиржа Binance’да эса 111 999 долларни ташкил қилган. Шу тариқа криптовалюта курси аввалги энг юқори нарх кўрсаткичидан ошган.

Биткоиннинг капиталлашуви 2,17 триллион доллардан ошди ва бу уни Alphabet (Google) акциялари билан бир қаторда дунёдаги бешинчи энг йирик савдога қўйилган активга айлантирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 14 йил давомида ҳаракатсиз бўлган 2,18 миллиард долларлик “уйқудаги” биткоинлар фаоллашгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, ушбу “ухлаб ётган” (яъни, ҳеч қандай транзакция қилинмаган) ҳамёнлар 14 йил давомида “қимир этмаган”. Ўша вақтда уларнинг умумий қиймати атиги 7 800 доллар бўлган, бугунги кунда эса уларнинг ҳар бири 1,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу – 13 982 800 фоиз ўсишни англатади.