Бишкекда коронавирус сабабли Наврўз нишонланмайди

Олам

image

Бишкек мэрияси коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг сони кўпайиши сабабли ҳар йили нишонланадиган Наврўз байрамини бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда “Kloop” хабар бермоқда.

“COVID-19 коронавирус инфекцияси туфайли шаҳар мерияси ҳузуридаги фавқулодда эпидемия ва эпизоотияга қарши комиссия Бишкек ҳудуди Наврўз байрамига бағишланган оммавий тадбирларни ўтказишдан бош тортди”, дейилади мерия хабарида.

Қирғизистонда коронавируснинг биринчи бемори аниқланганидан бир йил ўтгач, 18 март куни мамлакатда вирус билан касалланганлар сони 87 143 нафарга етди. 17 март давомида янги ҳолатлар сони яна 98 тага кўпайган.

Ҳозирда Қирғизистон оммавий эмлашга тайёрланмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, аҳоли март ойининг охирлари ёки апрель ойининг бошларида эмланади. Қирғизистонга бирданига бир нечта турли хил вакциналар, шу жумладан рус ва хитой вакцинаси олиб келинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг