Бишкекда биринчи хонимлар учун зиёфат уюштирилди

Олам

image

Кеча, 5 ноябрь куни Қирғизистон Президентининг рафиқаси Ойгул Жапарова расмий ташриф билан Қирғизистонга борган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмина Эрдўған ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг рафиқаси Анико Леваи шарафига зиёфат берди. Бу ҳақда “Hurriyet” хабар берди.

“Ала-Арча” давлат қароргоҳида ташкил этилган зиёфатга келган лидерларнинг рафиқалари Ойгул Жапарова томонидан кутиб олинган.  Давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари билан бирга кечки овқатдан олдин мамлакатнинг анъанавий қўлда тўқилган матолари ва кашта тикилган кийимлари тақдим этилган кўргазмада қатнашган.

Шундан сўнг мамлакат етакчиларининг рафиқалари мамлакат байроқлари олдида оилавий суратга тушишгандан сўнг кечки овқат дастурхонига таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 4 ноябрь куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга етиб борганди. Бишкек шаҳридаги “Манас” халқаро аэропортида Туркия раҳбари ва биринчи хоним Эмина Эрдўғанни Президент Садир Жапаров ва рафиқаси кутиб олган.

Моҳинур Каримова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бишкек биринчи хонимлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг