Бишкекда “Ҳизб ут-Таҳрир" етакчилари қўлга олинди
Олам
−
08 Декабрь 2022
6504Бишкекда Қирғизистонда фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий” диний-экстремистик ташкилоти ёшлар қанотининг яширин ячейкаси фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Ячейка аъзолари пойтахт олий ўқув юртлари талабалари орасидан кейинчалик, келажакда давлат тузилмаларига кириб, экстремистик мафкура дирижёрига айланиши мумкин бўлган янги тарафдорларни жалб қилиш ва тайёрлаш билан шуғулланган. Улар конституцияга зид материалларни ўрганиш бўйича доимий равишда фитна машғулотлари ўтказган, шунингдек, экстремистик мазмундаги материалларни электрон форматда, жумладан, интернет орқали тарқатган”, дейилади хабарда.
“Ҳизб ут-Таҳрир” мансабдор шахсларининг яшаш жойларини кўздан кечириш чоғида эслатмалар, варақалар, кўплаб электрон материаллар, ноутбуклар, планшетлар, смартфонлар ва флеш-карталар топилиб, олиб қўйилган. Олинган материаллар ва электрон ташувчилар бўйича комплекс экспертиза тайинланган.
Гуруҳнинг етти нафар аъзоси қўлга олинган. Унинг етакчиси, ёшлар қаноти етакчиларидан бири Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига жойлаштирилган.
LiveБарчаси