Биржа: бензин ва шакар нархи кўтарилди
Жамият
−
14 Июнь 2021
12379Ўтган ҳафта давомида, яъни 7 – 13 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 1 822,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,6 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Товар-хомашё биржаси хабар берди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 407 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,8 млрд сўмни ташкил қилди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 3 739,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва ундан 1 741,0 тонна пахта ёғи ёки 46,6 фоиз ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 146 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 419,2 минг сўмдан 16 075,4 минг сўмгача, яъни 2,1 фоизга пасайди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 18 213,0 минг сўмни ташкил этди.
Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар сезилмас даражада ўсди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 410,0 тонна шакар қўйилди ва маҳсулот 100 фоиз ҳажмда сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 399,6 минг сўмдан 7 455,4 минг сўмгача, яъни 0,7 фоизга ўсган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 440,2 минг сўмни ташкил этди.
Цемент
Биржанинг цемент бозорида ички талабнинг ўсишига қарамасдан нархлар пасайишни давом этмоқда. Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 255 267,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 180 139,0 тоннаси, яъни 70,6 фоизи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 36,0 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 556,0 минг сўмдан 540,9 минг сўмгача, яъни 2,7 фоизга пасайди.
Бензин
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 28 579,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 21 097,9 тоннаси, яъни 73,8 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 57 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг бошланғич нархи кўтарилганлиги сабабли унинг ўртача кунлик нархи ҳам маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 715,0 минг сўмдан 6 860,3 минг сўмгача, яъни 2,2 фоизга кўтарилди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 830,9 минг сўмни, АИ-91 – 7 873,3 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.