Бировнинг хотинини йўлдан урган ЙҲХБ ходими ишдан бўшатилди
3-саҳифа
−
25 Ноябрь 2020
42757Кеча, 24 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан уриб, ифлослик қилган Тошкент "ГАИ"си қўлга олингани ҳақида видео ва хабар тарқалди.
Видеода кўрсатилган шахс Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими эканлиги айтилган бўлиб, у Сирдарё вилоятида бир аёл хонадонида эканлигида ушланган. Хизмат формасини эгнидаги кийим ичига яширган бу фуқаро ўзини ЙҲХБ ходими эканлигини сир тутишга ҳаракат қилган. Шунингдек, видеода мазкур эркакнинг юзида жароҳат излари борлиги кўринган.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур видеодаги шахс Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими A.Р. эканини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан текширувлар ўтказилган. Текширув хулосасига кўра, ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузиб, ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими A.Р. ўз хизмат вазифасидан бўшатилиши ҳақида хулоса қабул қилинган.
Динара Юсупова
LiveБарчаси