Бирорта ҳоким ўзи ариза ёзмайди – Мирзиёев Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими нега ишдан олинганини айтди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Айни пайтда Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди. Сессияда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этяпти.

Президент сессияда нутқ сўзлаб, вилоятнинг собиқ ҳокими Рустам Холматов ҳақида гапириб, у ўз аризаси билан ишдан кетганини айтиб ўтди.

“Холматов ҳаракат қилди, лекин ҳозирги талабга жавоб бериш мушкуллигини англаб, ўзи ариза ёзди. Бу ҳам мардлик. Бирорта ҳоким ўзи ариза ёзмайди, чунки мансаб ёқади. Лекин аравани тортмайди. Шунинг учун Холматовга муносиб иш бердик”, деган Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Холматов жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Президенти фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганди.

Кейинроқ у Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси лавозимига сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

568

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг