“Биринчи зарбда тиззаларигача...” ЕИ Россияга қарши иқтисодий санкцияларни узайтирди
Олам
−
26 Июль 2022
9014Бугун, 26 июль куни Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши иқтисодий санкцияларни яна 6 ойга узайтиришга қарор қилди. ЕИ Кенгаши маълумотларига кўра, Россия Федерациясига нисбатан чекловлар 2023 йилнинг 31 январигача амал қилади.
Брюссель Россия Федерациясига қарши санкциялар илк бор 2014 йилда Москванинг Украинадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган қадамлари фонида киритилганини эслатди.
Жорий йилнинг февраль ойида Россия Қуролли кучларининг Украинага ҳужуми бошланиши билан санкциялар доираси кенгайтирилди.
Ҳужжатда айтилишича, 2014 йилнинг 31 июлида “Россиянинг Украинадаги вазиятни беқарорлаштирувчи ҳаракатларига” жавобан бир йил давомида биринчи марта жорий қилинган санкциялар Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланганидан кейин 2022 йил февралидан бошлаб сезиларли даражада кенгайтирилган.
Улар ҳозирда молия, энергетика, технология ва иккиламчи мақсадларда ишлатиладиган товарлар, саноат, транспорт ва қимматбаҳо товарларга чекловларни ўз ичига олган кенг кўламли соҳавий чора-тадбирлардан иборат.
Украина-Россия уруши бошланганидан кейин ЕИ Россия Федерациясига қарши еттита санкция пакетини тасдиқлади. Санкциялар доирасида Россиядан олтин, нефть ва кўмир олиб кириш тақиқланган.
Кўпгина рус банклари SWIFT халқаро тўлов тизимидан узилган.
LiveБарчаси