Биринчи Президентнинг жияни давлат тўнтаришини уюштиргани ростми?

Олам

image

Қозоғистонда содир бўлган “қонли январь” фожиалари пайтида Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган Самат Абиш бу ишда фақат гувоҳ бўлган. Аниқроғи, у сўроқ қилинган, бироқ процессуал мақомга эга эмас. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокурори Берик Асилов бугун, 5 январь куни парламент мажлиси чоғида маълум қилди.  

“Давлат тўнтариши, унга тайёргарлик кўрилди. Асосий ташкилотчилар, айтганимдек, Миллий хавфсизлик қўмитасининг биринчи раҳбарлари Карим Масимовга, жумладан, депутатларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган”, дея ишонтирди Берик Асилов,  

Мажлисда депутатлардан бири Самат Абишнинг айби ҳақида сўраганда у шундай жавоб берди: 

“Бу саволни айтиш ва жавоб бериш қийин, албатта. Айни пайтда жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, жавобгарлик масаласи якунига етгач, ҳал қилинади, бу ҳақда сизга хабар берамиз. [Самат Абиш] шунчаки гувоҳ сифатида сўроқ қилинди”, дейди Бош прокурор. 

Абишнинг бевосита раҳбари Карим Масимовга келсак, Бош прокурор уни тартибсизликларнинг асосий ташкилотчиларидан бири деб атаган. У “Асосий ташкилотчи Карим Масимовми?” деган саволга “Ҳа, десак ҳам бўлади”, деб жавоб қилган. 

Парламентнинг янги йилдаги биринчи йиғилишида 2022 йил январь ойида содир бўлган фожиали воқеалар юзасидан ўтказилган тергов натижалари тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди. 

Самат Сатибалдиули Абиш – Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг укасининг ўғли.

Эслатиб ўтамиз, у ўтган йилнинг 17 январь куни Қозоғистондаги намойишлар фонида Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган ва  радикалларнинг жанговар бўлинмаларини тайёрлаб келганликда айбланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самат Абиш қонли январь

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг