Биринчи хонимлар Бишкекда нималар билан банд? (фоторепортаж)

Олам

image

Ўзбекистон, Туркия, Хитой ва Озарбайжон Биринчи хонимлари Қирғизистоннинг Биринчи хоними Ойгул Жапарова ҳамроҳлигида Бишкек шаҳрида ташкил этилган ноёб қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрди ва болалар жамоалари ижросидаги концерт дастурини томоша қилди. Бу ҳақда АКИ Press хабар берди.

Қайд этилишича, Жапарова билан бирга Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Хитой Биринчи хоними Пэн Лиюань ва Туркия Биринчи хоними Эмина Эрдўған Бишкек шаҳрида ташкил этилган ноёб қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрган. 

Биринчи хонимлар қирғиз халқ амалий безак санъати усталарининг ижодий ишлари намойиш этилган кўргазма билан танишган.

 

Бундан ташқари, “Салбуурун“ миллий федерацияси вакиллари меҳмонларга қирғиз тайганлари ва қўлга ўргатилган бургутларни намойиш этиб, қадимий овчилик анъаналари ҳақида маълумот берган.

“Биз моҳир қўллар томонидан яратилган ҳар бир буюмни диққат билан кўздан кечириб, қирғиз маданиятининг эстетик қарашлари ва маҳоратини акс эттирувчи ноёб намуналар билан танишдик. Дастур болалар жамоалари ижросидаги гўзал куйларни тинглаш билан давом этди. Ёш ижрочилар қалбидан янграган куйлар бу кунга ўзгача гўзаллик бағишлади”, деб ёзган Эмина Эрдўған тадбирдан олинган суратлар остига.

Дастур якунида "Энесай" қабул уйида олий мартабали меҳмонлар эътиборига Қирғизистон болалар мусиқа ва рақс жамоаларининг концерти тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида Бишкек шаҳрига борган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг