Биринчи хоним “Zamin Education” лойиҳаси иштирокчилари билан учрашди
Жамият
−
09 Ноябрь 2020
10263Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги "Замин" фонди “Эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш” дастури доирасида "Zamin Education" лойиҳасини бошлади. Зироат Мирзиёева ушбу лойиҳа иштирокчилари билан учрашди.
Лойиҳа биринчи "Zamin Education" ўқув ресурс маркази очилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган IT-мактаб билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Синфда маълумотларни қабул қилиш сифатини оширишга қаратилган ёрдамчи ускуна — ФМ-тизими ўрнатилган. Шунингдек, ҳар бир ўқувчига индивидуал эшитиш воситалари тақдим этилган.
Асосий мақсадлар эшитиш қобилияти заиф болаларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш ва ижтимоийлашувда қўллаб-қувватлаш, уларни олий ўқув юртларига ўқишга киришга тайёрлаш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва янги методологияни ишлаб чиқишдан иборат.
"Zamin" фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ўқув жараёни билан танишиш учун ушбу синфга ташриф буюриб, 102 ва 106-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашди. Илиқ муҳитда болалар ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар ва ўрганилаётган мавзулар ҳақида сўзладилар.
Биринчи ўқув-ресурс марказининг муваффақиятли натижаларидан сўнг мамлакатнинг барча 14 ҳудудларида “Zamin Education” синфларини ташкил этиш режалаштирилган.
LiveБарчаси